
2024-йил 9-июл куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида OZ PLANET факторинг платформаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Марказий банк Бошқаруви раисининг ўринбосари Аброрхўжа Акбарович Турдалиевга Ўзбекистондаги биринчи мултифакторли финтех-платформа OZ PLANET (https://go.ozplanet.uz/) тақдим этилди. OZ PLANET компаниясининг CVO Наталя Родионова рақамли платформа орқали факторингни олишнинг тўлиқ циклини намойиш этди. Бошқарув раисининг ўринбосари Турдалиев факторинг бозорининг барча иштирокчиларига замонавий IT-воситаларни тақдим этаётган OZ PLANET рақамли платформасининг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.


